Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Осиё ўйинлари. Бадиий гимнастикада яна кумуш медал. Қозоғистон янада илгарилаб кетди
Бугун, 28 август санасида Индонезиянинг Жакарта шаҳрида XVIII ёзги Осиё ўйинлари давом этмоқда.
Ўзбекистон номидан бадиий гимнастика бўйича яккалик баҳсларида қатнашган Сабина Тошкенбоева кумуш медаль соҳибасига айланди. У 4та чиқиш билан, умумий 65.850 натижа кўрсатди. 1-ўрин эса 66.800 натижа қайд этган қозоғистонлик Алина Одилхоновага насиб этди. 3-ўринни хитойлик Ятинг Зао эгаллади.
Ўзбекистон бадиий гимнастика жамоасининг яна бир вакили Нуриниссо Усмонова эса 65.400 кўрсаткич қайд этиб, 4-бўлди.
Қайд этиш керакки, бадиий гимнастикачилар олтин медал учун курашда қозоғистонлик спортчига ютқазиши, Осиё ўйинларидаги умумий жадвалга таъсир кўрсатди ва энди Қозоғистон ҳисобидаги олтин медаллар сони 8тага етди, Ўзбекистон эса 6 олтин медал билан 11-ўринда, Қозоғистондан кейин жойлашган.
27 август куни ҳам бадиий гимнастика жамоаси жамоавий баҳсларда кумуш медал билан кифояланганди, биринчи ўринни эса Қозоғистон ўзиники қилганди. Натижада, Қозоғистон медаллар сони бўйича Ўзбекистонни қувиб ўтиб, 10-ўринга чиқиб олганди.
Айни вақтда Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 32та (6та олтин, 14та кумуш, 12та бронза). Қозоғистон эса 45та медал жамғарган (8та олтин, 8та кумуш ва 29 бронза).

Мавзуга оид
18:46 / 06.10.2023
Осиё ўйинлари кундалиги. Хафа қилинган Анвар, йиғлаган Акбар ва ягона олтин
08:12 / 26.08.2023
Ўзбекистон Париж-2024 олимпиадаси илк йўлланмасига эга бўлди
15:56 / 20.07.2019
Саида Мирзиёева Ирина Винер-Усмоновага миннатдорлик билдирди
18:59 / 21.06.2019