Президент фармони: бир гуруҳ санъаткорларга “Фидокорона хизматлари учун” ордени берилди
|13:01 / 29.08.201842 61512 мин
Ўзбекистон Республикаси президенти Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Ҳужжат билан Ватанимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, халқимиз маданияти ва маънавиятини юксалтириш ишига қўшган муносиб ҳиссаси, ёрқин истеъдоди ва серқирра ижоди, илмий фаолияти, самарали хизматлари, ёш авлодни она юртга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат руҳида соғлом ва баркамол этиб тарбиялаш ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагиларга фахрий унвонлар берилди:
“Ўзбекистон Республикаси фан арбоби”
Йўлдошев Беҳзод Содиқович - Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти
“Ўзбекистон Республикаси халқ бахшиси”
Тоғаев Бахшикул Каримович - Қумқўрғон туманидаги “Сурхон тонги” ашула ва рақс бадиий ҳаваскорлик жамоаси бахшиси, Сурхондарё вилояти
“Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси”
Абдурахманов Оразбай - Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист”
Рузиева Анор Райимовна - Қашқадарё вилоят мусиқали драма театри вокал артисти
Хабибов Неъматулла Махарамович - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри опера солисти
Халкназарова Лизахан Утепбергеновна - Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри актёри
“Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи”
Абдурахимов Ахмад Мамаджанович - Тошлоқ туманидаги 22-болалар мусиқа ва санъат мактабининг анъанавий хонандалик синфи ўқитувчиси, Фарғона вилояти
Асретдинов Хасанбой Юлдашевич - Норин тумани маданият бўлими мудири – маданият ва аҳоли дам олиш маркази директори, Наманган вилояти
Ахмедов Мурод Эркинович - Навоий вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази бош шифокори
Аҳмедова Зарина Аҳмедовна - Ўзбекистон бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси “Наврўз” ашула ва рақс ансамбли бадиий раҳбари
Балтаниязов Сарсенбай Айтмуратович - Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали режиссёрлик ва актёрлик маҳорати кафедраси доценти
Бердмуродов Амридин Эргашович - Ўзбекистон Фанлар академияси Археология институти директори
Варламова Наталья Геннадьевна - Ўзбекистон оркестрлари бирлашмаси Миллий симфоник оркестри артисти
Гафуров Саттаржон - Наманган вилояти тожик миллий маданий маркази раиси
Джурабаева Чаросой Хосилжановна - Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри Ёшлар балети (“Тумор” рақс ансамбли) бадиий раҳбари
Шералиева Татьяна Тургуновна - Фарғона вилояти маданият ва аҳоли дам олиш маркази директори
Юсупов Джалил Джўрабаевич - Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институти бош муҳандиси
Мамлакатимизда ижтимоий ва маънавий-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлардаги фаол иштироки, самарали меҳнати, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишига қўшган ҳиссаси учун қуйидагилар мукофотланди:
Эшниёзов Жўрабек Жабборович - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази тест синовларининг компьютер таҳлили ва ахборотлаштириш бошқармаси бошлиғи