10:20 / 29.08.2018
22904

«Сизга ўзи нима бўлди?» - Нурмагомедов Макгрегордан ҳайиқаётган мураббийига мурожаат билан чиқди

Фото: AP/ Andre Penner

Россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов машғулот жараёнидан олинган ўз суратлари билан ўртоқлашди. 

Мутлақ жангчилар чемпионатининг (UFC) амалдаги чемпиони ўз мураббийи Хавьер Мендесга ҳазил хабар ҳам йўллаган.

«Мураббий, бугун мени октагонда беш раундга ёпиб қўйдингиз, бироқ, шу билан бирга, ҳар бир раундда янги рақиб берилди. Сиз мен ёмон ишлаганим ҳақида айтаяпсизми? Сизга нима бўлди, мураббий? Айнан шунинг учун биз юқорида турибмиз. Мен сизни яхши кўраман, мураббий», - деб ёзган россиялик инстаграмдаги фотосурати тагида.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нурмагомедовнинг мураббийи Макгрегордан ҳайиқаётгани маълум бўлганди.

Top