Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ШҲТ давлатлари бош штаблари бошлиқлари Челябинск областидаги машқларга келди. Улар орасида Ўзбекистон вакиллари ҳам бор
Фото: Донат Сорокин / ТАСС
Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо бўлган давлатлар қуролли кучлари бош штаблари бошлиқлари «Тинч миссия - 2018» қўшма антитеррор машқлар фаол босқичини кузатиш мақсадида Россиянинг Челябинск областидаги полигонга етиб келди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
«ШҲТга барча аъзо давлатлар бош штаблари бошлиқлари бошчилигидаги делегациялар Чебаркуль полигонига етиб келишди. Улар орасида: Ҳиндистон, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон ва Ўзбекистон, шунингдек, Беларусь кузатувчи мамлакат сифатида бор. Ҳарбий бошлиқлар «Тинч миссия - 2018» машқларининг фаол босқичини кузатадилар», - дея хабар беришган Россия Марказий ҳарбий округи вакиллари.
Таъкидланишича, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти давлатларининг қўшма антитеррор машқлари фаол босқичи 29 август куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввал ШҲТ мамлакатлари Россиядаги халқаро машқларда иштирок этаётгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
09:50 / 23.10.2025
Челябинск яқинидаги заводда портлаш: камида тўққиз киши ҳалок бўлди
09:11 / 15.10.2025
Челябинскда қаровсиз қолган беш нафар бола Ўзбекистонга қайтарилди
13:26 / 22.07.2025
Россияда қийин аҳволда қолган фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди
07:47 / 27.07.2024