Спорт | 16:55 / 30.08.2018
10742
1 дақиқада ўқилади

Осиё ўйинлари. Гулноза Матниязова бронза медал олди

Ўзбекистон дзюдо жамоаси Осиё ўйинларида илк бронза медални қўлга киритди.

-70 кг вазн тоифасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Гулноза Матниязова финалда хитойлик Зу Яни иппон баҳоси билан мағлуб этди ва бронза медалга эга чиқди.

Матниязова нимчорак финалда  ҳиндистонлик Гарима Гударини, чорак финалда мўғулистонлик Тсенд-Аюш Наранжаргални иппон баҳоси билан мағлуб этганди.

Аммо у ярим финалда жанубий кореялик Ким Сеонгеонга ютқазиб қўйди ва бронза учун курашадиган бўлди.

Унинг бронзаси Ўзбекистон делегациясининг Осиё ўйинларидаги 19-бронзаси бўлди. Айни вақтда Ўзбекистон жами 53 медал жамғарган - 15 олтин, 19 кумуш ва 19 бронза.

Мавзуга оид