Туркиялик мутахассислар «Tashkent-City» ҳудудида “А” тоифадаги инновацион бино қуришни режалаштиришмоқда.

№2-рақамли лот-бу фаол ишбилармонлик ҳудуди ҳисобланади. Умумий майдони  4,5 га бўлган ерда бир вақтнинг ўзида кўп функцияли беш осмонўпар бино пайдо бўлади. Улардан иккитаси 20 қаватли ҳар бири 75 метрли бинодир. Уларда офис, савдо маркази, соғломлаштириш комплекси, бассейн, фитнес-марказ, кафе ва ресторанлар жойлашади. Қолган учта 18 қаватли бинода эса ҳашаматли юқори технологияли уйлар жойлашади. “Ақлли уй” дегани бу замонавий дизайн, қулай тузилишли уй бўлиб, уни қуришда нанотехнология ва юқори сифатли қурилиш материаллари қўлланади.

“Ақлли уй”нинг инкор этиб бўлмайдиган афзалликларига қуйидагилар киради:

- Шаҳарни ҳар тарафлама кўриш имкони;

- Шовқин ва термоизоляция;

- Масофавий бошқариш имконияти;

- Маҳаллий интернетга уланганлик;

- Шовқинсиз тез ишлайдиган лифтлар;

- Ёнғин хавфсизлигининг сенсор сигнализацияси;

- Ер ости автомобиль тўхташ жойлари;

- Йўл-йўлакай харид қилиш мумкин бўлган савдо марказлари.

Tashkent City ХИМда, шу жумладан, ишбилармонлик фаолияти ҳудуди ҳисобланган Лот № 2 да иншоотлар ер остида ҳам пайдо бўлади: замонавий технологиялар асосида яратилган ер ости автомобиль турар жойлари, техника ва савдо муассасалари, шулар жумласидандир.

Бинони барпо этишда кенг кўламли қурилиш жараёнини тезлаштириш, харажатларни камайтириш ва  қуриладиган биноларнинг мустаҳкам бўлишини таъминлайдиган илғор қурилиш технологияларидан фойдаланиш режалаштирилмоқда.

Фикрнинг исботи сифатида қуйидаги мисолни келтириш мумкин: қурилишда хорижда ишлаб чиқарилган   махсус сифатли бетондан фойдаланилмоқда. Унинг ёнғинга чидамлилик даражаси 4 соатдан ортиқ вақтга етади. Қиёслаш учун шуни айтиш керакки, оддий бетоннинг ёнғинга чидамлилик даражаси 2 соат, олов таъсирида белгиланган вақтдан сўнг у бурдаланувчан бўлиб қолади. Бундан ташқари, қурилиш жараёнида юқорида ишлашда шағалларни юқорига олиб чиқиш учун ўз-ўзини кўтарувчи ҳимоя панеллари қурилмалари қўлланилмоқда.