Давлат активларини бошқариш агентлиги Tashkent city халқаро ишбилармонлик маркази ҳудудида жойлашган "Асакабанк" АЖ, "Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ ва АТ "Алоқабанк"ка тегишли янги кўп қаватли бизнес марказларини хусусийлаштириш жараёни ҳақида ахборот берди.
Агентликка кўра, банклар биноларига Европа Иттифоқи, БАА ва Туркия давлатларидан бўлган талабгорлар қизиқиш билдиряпти.
Агентлик халқаро савдо жараёнининг активни сотиб олиш бўйича қизиқиш билдириш (Express of interest) босқичи бошланганини маълум қилди.
Ушбу бизнес марказларини хусусийлаштириш жараёнини илғор халқаро тажриба асосида амалга ошириш учун “KPMG” халқаро компанияси хусусийлаштириш бўйича консултант ҳамда “Deloitte” халқаро компанияси мустақил баҳоловчи сифатида жалб этилган.
“Мазкур босқич доирасида консултант томонидан кенг қамровли маркетинг ишлари амалга оширилди, жумладан, “KPMG” компаниясининг халқаро инвесторлар тармоғи орқали Бизнес марказлар тўғрисидаги инвестиция тизерлари салоҳиятли инвесторларга юборилди”, – дейилади хабарда.
Консултант томонидан келиб тушган барча аризалар аввал маълум қилинган мезонлар асосида ўрганиб чиқилган. Бу мезонлар қаторида бизнес марказларини сотиб олиш учун молиявий ресурслар етарлилиги, талабгор ва унинг акциядорлари/иштирокчиларининг ҳеч бири давлат компанияси ёки устав капиталида давлат улуши бўлган компания бўлмаслиги ҳамда талабгорнинг тегишли шахсларидан ҳеч бири Европа Иттифоқи ва АҚШнинг, шунингдек, йирик халқаро молия институтларининг санкциялари рўйхатига киритилмаган бўлиши кабилар бор.
Агентликнинг билдиришича, консултант томонидан рақобат муҳитини таъминлаш мақсадида савдо жараёнларига янада кўпроқ салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш ишлари параллел равишда амалга оширилади ва активни сотиб олиш юзасидан қизиқиш билдириш бўйича аризаларни қабул қилиш давом эттирилади.
Tashkent city’даги давлат банклари биноларининг сотувга қўйилиши ҳақида
2024 йилнинг май ойида давлатнинг учта банки – Асакабанк, Ўзсаноатқурилишбанк ва Алоқабанкнинг Tashkent city’даги янги кўп қаватли бинолари (бизнес марказлар) оммавий савдолар орқали сотилиши эълон







