Лукашенко кўплаб раҳбарларни ичкиликбозлик сабаб ишдан ҳайдашини билдирди
Беларусь президенти Александр Лукашенко янги кадрлар алмашинуви юз бериши ҳақида маълум қилди, бунга юқори мансабдор шахслар орасидаги ичкиликбозлик сабаб бўлган. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилмоқда.
Август ойида Лукашенко ҳукуматни тарқатиб юборди ва янги бош вазир тайинлади.
Лукашенконинг сўзларига кўра, у вазиятни кузатишда давом этмоқда.
«Мен бу охири эмас, деб айтмоқчиман», - дея таъкидлаб ўтди Беларусь президенти Молия вазирлиги ва Энергетика вазирлигига раҳбарларни тайинлаш пайтида.
Жумладан, у ичкиликбозликка йўл қўйиб бўлмаслиги ҳақида маълум қилиб, кўпчилик ишдан бўшатилган раҳбарлар «маст-аласт бўлиб юрганини» айтди.
«Мен сизлар ким билан ичишингиз, ким билан ҳаммомга боришингиз, ким билан суҳбатлашаётганингизни назорат қилмаяпман... Лекин ичкиликбозликка келадиган бўлсак, ўз чегарангизни билишингиз керак... Агар сиз бу ҳисни йўқотиб қўяётган бўлсангиз - сиз раҳбар эмассиз. Шунинг учун биз яқин келажакда айримлар билан хайрлашишга мажбур бўламиз», - деди Беларусь президенти.
Шунингдек, Лукашенконинг билдиришича, айрим раҳбарлар сабаб билан ва сабабсиз, ҳамда кўпроқ «сабабсиз» ичкиликбозлик қилади, бунда иш ҳақида унутиб ҳам қўйишади.
Мавзуга оид
22:17 / 07.11.2024
Лукашенко яна 31 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
14:30 / 05.11.2024
Лукашенко: РФ Беларус орқали Полша, Литва, Латвия ва Украинага ҳужум қилмоқчи эмас
13:10 / 24.10.2024
Лукашенко Мария Колесниковани афв этиш ҳақида ўйлаб кўришга тайёр
19:19 / 23.10.2024