Аллергик реакцияга сабаб бўлувчи кўп омиллар талайгина, организм баъзан бир қарашда мутлақо зарарсиздек кўринган ўсимликлар чанги, жониворлар жуни, озиқ-овқат маҳсулотлари кабилардан ҳимояланганда аллергия юзага келади. Аллергия енгил кечиши ҳам, ҳаётга хавф соладиган даражада оғир ўтиши ҳам мумкин.

Ўсимлик чанги

Турли ўсимликлар, дарахтлар, ўт ва буталарнинг чанглари мавсумий аллергия ёки поллинозни келтириб чиқаради. Аксириш, бурун битиши ёки ринорея, кўз қичиши ва кўп кўз ёш ажралиши поллиноз белгилари ҳисобланади. Касалликка қарши курашда шифокор рецепти билан ва рецептсиз сотилувчи дори воситалари ҳамда аллерген-специфик иммунотерапия ёрдам беради. Белгилар пайдо бўлиши олдини олиш мақсадида ўсимликлар чанги максимал қайд этилувчи шамол эсган кунлари уйда қолишни, дераза ойналарини ёпишни ва кондиционер ёқишни тавсия қиламиз.

Фото: shutterstock

Жониворлар

Уй ҳайвонларини кўпчилик яхши кўради, албатта, бироқ сизда унинг сўлагидаги моддалар ва терисидаги ёғ безлари секрециясига аллергия пайдо бўлиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, аллергия дарҳол юзага келмайди: унинг белгилари пайдо бўлишигача 2 йил ўтиши ҳам мумкин. Жониворларга нисбатан аллергиянинг олдини олиш учун уни асло ётоқхонага қўя кўрманг, узун жунли гиламлардан воз кечинг, уларни ювилиши осон бўлган гиламчаларга алмаштиринг, шунингдек уй ҳайвонларини мунтазам равишда ювинтириб туринг. Жонивор жунига аллергия пайдо бўлган тақдирда, аллерген-специфик иммунотерапия яхши самара беради.

Фото: shutterstock

Чанг миталари

Бу митти қўнғизчалар чойшаблар, матраслар, мебель қопламалари, гиламлар ва пардаларда яшайди. Улар одамлар ва ҳайвонлар терисининг ўлик ҳужайралари, шунингдек ўсимликлар чанги, бактериялар ва замбуруғлар  билан озиқланади. Улар намлик даражаси юқори бўлган иншоотларда бўлади. Чанг миталаридан қутулиш учун чойшабни алмаштириш, уларни ҳар ҳафта қайноқ сувда ювиш ва матрасларни ҳам гипоаллерген материал билан қоплаш керак бўлади. Гилам, парда ва юмшоқ ўйинчоқ каби чанг йиғувчиларнинг эса имкон қадар уйда бўлмагани яхши.

Ҳашаротлар чақиши

Аллергия юзага келган ҳолатда ҳашарот чаққан жойда ҳафталаб ёки ундан-да узоқ вақт йўқолмайдиган шиш ва қизариш кузатилади. Инсоннинг кўнгли айниши, чарчоқ ва енгил қизиш ҳис қилиниши мумкин, камдан-кам ҳолатларда организмда ҳаёт учун хавф туғдирувчи реакциялар кетма-кетлигини юзага келтиради, буни анафилактик шок деб аталади. Бундай вазиятда тезда организмга адреналин деб аталувчи дори воситасини киритиш зарур, шунингдек шифокор аллерген-специфик иммунопрофилактикани тавсия қилиши ҳам мумкин.