Шаҳрисабз шаҳрида президент ташаббуси билан I Халқаро мақом фестивали ўтказилмоқда.
Шаҳардаги Амир Темур ҳайкали ўрнатилган Оқсарой майдони ҳудудида республиканинг ҳар бир вилоятининг ўзига хос миллий урф-одат ва анъаналари, тарихий обидаларини ифодаловчи кўргазмали стендлари ўрнатилди.
Бу ерда турли саҳна кўринишлари, миллий куй-қўшиқлар, яллаю лапарлар ижро этилиб, ташриф буюрувчилар учун байрам муҳити ҳосил қилинмоқда.
«Kun.uz» мухбири Шаҳрисабзда бўлиб, анжуман манзараларини фотолентага муҳрлади.





































