Молдавия президенти Игорь Додон аварияга учради. Бу ҳақда Молдавия полицияси бош инспекторатига асосланган ҳолда «Интерфакс» агентлиги хабар қилмоқда.
Маълумотларга кўра, йўл-транспорт ҳодисаси якшанба куни тонгида Хинчешть тумани ҳудудида, Страшены — Калараш трассасида рўй берган. Ичида давлат раҳбари бўлган Мерседес-S автомобили ағдарилиб кетган.
Полиция маълумотига кўра, Додон шифохонага ётқизилган, унинг ҳолати ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.
Авария оқибатида президент кортежида бўлган бошқа автомобиль ҳам жабрланган.



















