14:35 / 10.09.2018
16798

Тошкентдаги MDS-Service клиникаси аукционга қўйилди. Нархи - 32,7 млрд сўм

Тошкентда хатловга олинган MDS-Service клиникаси аукционга қўйилди, бундан E-ijro Auksion маълумотлари дарак беряпти.

Фото: E-ijro Auksion

Ўзбекистондаги энг биринчи тез тиббий ёрдам нимстанцияларидан бири бўлган MDS-Service клиникаси устав фонди 100 фоизи лот сифатида қўйилган. Улардан 62,2% NNB Investments’га, 37,8% — Solid Investment and Securities’га тегишли. Ҳар икки компания хорижий капитал иштирокида ташкил этилган.

Таклифга ҳаммаси киради - инвестициялар, активлар, бошқа турдаги барча мол-мулклар (бино-иншоотлари, автотранспорт воситалари, тиббий асбоб-ускуналари ва бошқалар).

Фото: E-ijro Auksion

Ер участкасининг умумий майдони (га) - 5,575. Бино умумий майдони (кв.м) - 3796. Бинонинг қурилиш ости майдони (га) - 2,655, бино фойдали майдони (кв.м) - 2791,88.

Фото: E-ijro Auksion
Фото: E-ijro Auksion
Фото: E-ijro Auksion

Бино 1-2 қаватли ва ертўлали, 7та хонадан иборат.

Ижро ҳужжатини чиқарган орган номи - жиноят ишлари бўйича судлар. Ижро ҳужжатининг санаси - 8 сентябрь.

Баҳоланган нархи - 32,7 млрд сўм. Бу майдонча иши тарихидаги энг қиммат лотлардан бири. Закалат пули миқдори - 1,6 млрд сўм.

Аукцион 28 сентябрь куни бўлиб ўтади, аризалар 26 сентябрга қадар қабул қилинади.

Top