Деҳли шаҳрида Ҳиндистонда Ўзбекистон маданият кунларига расман старт берилди. Маданият кунлари очилиш маросими Ҳиндистон Ташқи  ишлар вазирлигининг катта тадбирлар ўтказилувчи «Правас Бхаратия Кендра» форумлар саройида тантанали оқшом билан бошланди. 

Тадбир ташкилотчилари - Ҳиндистон маданий алоқалар кенгаши ва Ўзбекистон-Ҳиндистон дўстлик жамияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Деҳлидаги Ўзбекистон элчихонаси. 

Маданият кунлари очилишига бағишланган тадбирда Ўзбекистоннинг мусиқий ва рақс гуруҳлари иштирок этишди. Унда 300дан зиёд меҳмон қатнашди, уларнинг орасидан Ҳиндистоннинг ижтимоий-сиёсий ва маданий ташкилотлари, бизнес-доиралари ҳамда ОАВ, элчилар ва дипломатлар, илм-фан ва санъат арбоблари ўрин олган. 

Фото: Ҳиндистондаги Ўзбекистон элчихонаси
Фото: Ҳиндистондаги Ўзбекистон элчихонаси

Меҳмонларнинг аксарияти оила аъзолари билан ташриф буюрди, зеро Ҳиндистон жамоатчилигида хорижий мамлакатлар,  хусусан Ўзбекистоннинг маданий тақдимотлари катта қизиқиш уйғотади. 

Форумлар саройида шунингдек Ўзбекистон санъат усталарининг кўргазмаси ташкил этилди. 

Фото: Ҳиндистондаги Ўзбекистон элчихонаси
Фото: Ҳиндистондаги Ўзбекистон элчихонаси

Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг туристик ва маданий салоҳияти, жумладан Шаҳрисабзда бўлиб ўтган Халқаро Мақом фестивали ҳақидаги видеоролик намойиш этилди. 

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Фарҳод Арзиев ўз нутқида икки халқ ўртасидаги кўп асрлик маънавий-маданий алоқалар ҳақида сўз юритиб, бугунга келиб ўзбек-ҳинд маданий муносабатлари янгича динамикада ривожланаётганини таъкидлади. У Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг кутилаётган давлат ташрифи Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлигига янгича мазмун киритишини қайд этди.