Фото: Қишлоқ қурилиш банк

Акциядорлик тижорат “Қишлоқ қурилиш банк” аҳолига қулайлик яратиш ва замонавий  хизматлар  кўламини  кенгайтириш  мақсадида Тошкент шаҳрида жойлашган “Миробод” деҳқон  бозорига яқин худудда 24/7 режимида, кеча-ю кундуз,ходимсиз узлуксиз хизмат кўрсатадиган ўз-ўзига хизмат кўрсатиш шохобчасини фойдаланишга топширди. Шохобча замонавий банк хизматларини кўрсатувчи банкоматлар, инфокиоск, инфомонитор ва “Интернет банкинг” хизматидан фойдаланувчи юридик шахслар, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорларга хизмат кўрсатувчи клавиатурали  инфокиоск  қурилмалари билан жиҳозланган.

Фото: Қишлоқ қурилиш банк
Фото: Қишлоқ қурилиш банк

Банкоматлар орқали фуқаролар куннинг исталган вақтида сўм пластик карталаридаги маблағларни нақдлаштириши мумкин.

Инфокиосклар орқали тўловларни пластик карточкалардан ва нақд пулда қабул қилиш, пластик карточка ҳисобварағи ҳаракати тўғрисида маълумот олиш, “SMS-хабарнома”  хизматига уланиш имконияти мавжуд.

Шунингдек, инфокиосклар ёрдамида “Қишлоқ қурилиш банк”дан олинган кредитларнинг асосий ва фоиз қисмини қайтариш, турли коммунал тўловлар, уяли алоқа операторлари, шаҳар телефонлари, кабель телевидениеси, интернет хизмати учун тўловларни амалга ошириш мумкин.

Фото: Қишлоқ қурилиш банк
Фото: Қишлоқ қурилиш банк

Эндиликда “Қишлоқ қурилиш банк” мижози  бўлган  юридик  шахслар, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркорлар банк филиалига бормасдан туриб, шохобчанинг ўзида – клавиатурали инфокиоск орқали “Интернет банкинг” хизматидан фойдаланиб, нақд  пулсиз  тўлов  амалиётларини  бажармоқдалар. 

Инфомонитор  фойдаланувчиларга банк хизматлари ҳақидаги  энг сўнгги янгиликлар, тақдимотлар ва видеоматериаллар билан танишиш  имконини беради.