Технология | 10:54 / 13.09.2018
12160
1 дақиқада ўқилади

«Ўзбектелеком» ва «МТС» 5 йил ўтиб халқаро телефон трафиги алмашинуви учун овоз алоқасини тиклади

Фото: ТАСС/ Артем Геодакян

Беш йилдан сўнг «Ўзбектелеком» ва «МТС» ПЖСC (Россия Федерацияси) халқаро телефон трафиги алмашинуви учун овоз алоқасини (тармоқлараро овозли алоқани) тиклади. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилган.

«Тармоқларнинг ўзаро алоқаси телефон алоқасининг сифатини сезиларли даражада яхшилайди ва мамлакатларимиз ўртасида овозли трафикни воситачиларсиз тўғридан-тўғри йўналтиришга имкон беради», - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, бу «Ўзбектелеком» АК ва «МТС» ПЖСC ўртасидаги ҳамкорликка ижобий таъсир кўрсатади.

МТС Ўзбекистонда 2016 йилгача ишлаган, ўшанда Universal Mobile Systems (UMS) қўшма корхонасидаги 50,01 фоиз миқдоридаги улуш Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази» Давлат унитар корхонасига сотиб юборилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид