Гризманн ўзини Месси ва Роналдуга тенглаштирди
«Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманн AS нашрига берган интервьюсида ўз даражасига баҳо берди.
- Ўтмишдаги интервьюларингиздан бирида Месси ва Криштиану каби футболчилар билан бир қаторда «катта столда» ўтиришни исташингиз ҳақида айтгандингиз. Ҳозир ана шу мақомда эканингизни ҳис этяпсизми?
- Ҳа, шундай эканига ишоняпман. Футболда бошқа кучли футболчилар ҳам пайдо бўлмоқда ва ўз навбатида мен ҳам янада ўсишга эришишим мумкинлигини билиб турибман. Бу – менга туртки бериб турадиган куч, у мени ўз ўйинимни яхшилашга, кўпроқ ғалабаларга эришиш ва ўз услубимизни кўрсатган ҳолда ғолиб чиқишда давом этишга руҳлантириб туради.
Эслатиб ўтамиз, Гризманн ЖЧ-2018да Франция термаси сафида ғолиб чиқди. У, шунингдек, августда «Атлетико» билан Европа суперкубогини ҳам қўлга киритишга муваффақ бўлди. «Матрасчилар» Европа лигасида ҳам ғолиб чиқдилар. Ушбу совринлар эгаси Антуан Гризманн эса ФИФА талқини бўйича йилнинг энг яхши футболчиси учун номзодлар учлигига кирмай қолди.
«Энди ҳеч нарса қилиб бўлмайди. Бу ФИФАнинг мукофоти бўла туриб, унга даъвогарлар учлигига жаҳон чемпионларидан бирор футболчи киритилмагани – уят. Бизнинг Жаҳон чемпионатидаги таркибимиз жуда кучли эди. Масалан, Мбаппе, Варан, Канте ва ҳаттоки ўзим ҳам Россиядаги ўйинларимиз учун тан олинишга муносиб эдик...
Бироқ энди бўлар иш бўлди. Ballon d’Or совринини [ФИФА совринидан кўра] нуфузлироқ деб ҳисоблайман. Олдиндаги 3 ой давомида бор кучим билан ҳаракат қиламан ва шундан сўнг нима бўлишини кутиш қолади холос», - дея таъкидлаган Гризманн.
Мавзуга оид
13:19 / 26.03.2023
Янгиланаётган Франция ва Испанияда муаммо йўқ. Евро-2024 саралашида тур якунлари
16:18 / 11.09.2021
Роналдуда камбэк, «Сити» Суперкубок реванши илинжида, Гризманн ва Суарес Каталонияга, «Реал» «Бернабеу»га қайтмоқда. Ҳафта ўйинлари анонси
12:19 / 01.09.2021
Трансферлар ойнаси ёпилди. Сўнгги кундаги асосий ўзгаришлар
08:48 / 01.09.2021