Жаҳон | 18:46 / 18.09.2018
5758
1 дақиқада ўқилади

Германиядаги ҳайвонот боғида тутқунликдаги энг қари дельфин ўлди

Фото: DPA

Германиядаги ҳайвонот боғида тутқунликда яшаган дельфин 58 ёшида ўлди, деб хабар берди Daily Mail нашри.  

Афалина зотига мансуб Моби лақабли дельфин Нюрнберг шаҳридаги ҳайвонот боғида 48 йил яшаган.

Хабар қилинишича, якшанба куни эрталаб дельфин овқатланиш учун сузиб чиқмаган. Ҳайвонот боғи ходимлари унинг касаллигини аниқлаш мақсадида керакли таҳлилларни олишган, аммо дельфин бир неча соатдан кейин ўлган.

Афалина дельфинлари қўлга осон ўрганади, улардан ҳатто жанговар мақсадларда ҳам фойдаланилади. Улар табиий муҳитда 25 йилгача, тутқунликда 50 йилгача яшаши мумкин.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид