2018/19 йилги Чемпионлар Лигаси 1-турининг навбатдаги ўйинлари ўтказилди. 

Мусобақанинг амалдаги ғолиби "Реал Мадрид" ўз майдонида "Рома"ни қабул қилиб, йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Мадридликларнинг голларига Иско, Бэйл ва Мариано Диас муаллифлик қилди. 

"Манчестер Сити" эса ўз майдонида кутилмаганда "Лион"га мағлуб бўлди. Меҳмонлар сафида Корне ҳамда Фекир урган голларга "Сити" таркибида Бернарду Силва 1та гол билан жавоб бера олади. 

Ўз майдонида "Ювентус"ни қабул қилган "Валенсия" 0:2 ҳисобида енгилди. Биринчи бўлимнинг сўнгида ҳамда 51-дақиқада Пьянич пенальтидан унумли фойдаланиб, жамоасига ғалаба келтирди. 

E гуруҳи
Бенфика Португалия – Бавария Германия 0:2 (0:1, 0:1)
Голлар: 0:1 – 10 Левандовски, 0:2 – 54 Саншеш.
Бенфика – Влаходимос, Андре Алмейда, Гримальдо, Диаш, Жардел, Пицци (Рафа Силва, 62), Жедсон Фернандеш (Живкович, 76), Серви, Фейса, Сальвио (Пирес, 62), Сеферович.
Бавария – Нойер, Хуммельс, Киммих, Боатенг, Алаба, Рибери (Гнабри, 62), Саншеш, Хамес (Горетцка, 79), Роббен, Мартинес (Мюллер, 88), Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Киммих (18), Фейса (22), Жардел (39), Хуммельс (52).

F гуруҳи
Манчестер Сити Англия – Лион Франция 1:2 (0:2, 1:0)
Голлар: 0:1 – 26 Корне, 0:2 – 43 Фекир, 1:2 – 67 Бернарду Силва.
Манчестер Сити – Эдерсон, Лапорт, Стоунз, Уокер, Делф, Сильва, Фернандиньо, Бернарду Силва, Гюндоган (Сане, 55), Стерлинг (Марез, 76), Габриэл Жезус (Агуэро, 63).
Лион – Антони Лопеш, Марсело, Менди, Рафаэл (Дюбуа, 76), Денайер, Фекир (Тузар, 79), Диоп, Корне (Траоре, 90), Ауар, Депай, Ндомбеле.
Огоҳлантиришлар: Фекир (77), Агуэро (90), Траоре (90).