Тошкентдаги ишбилармон доиралар бўш вақтни ўтказишнинг янги усулини муҳокама қилмоқда. Дам олишнинг бу варианти мия фаоллигининг одатдаги юқори даражасидан фарқ қилади. Гап «60 сонияда топиш» интеллектуал ўйини ҳақида кетмоқда, деб ёзади Forbes Kazakhstan.

«ACP Game халқаро лойиҳаси - бу «савол-жавоб» принципи бўйича ўйин эмас. Бу, авваламбор, ўз вақтининг қийматини биладиган ва ташкилотнинг сифатини қадрлайдиган муваффақиятли одамлар жамоаси. Иштирокчилар шунчаки ўйнашмайди, улар танишлар, бизнес алоқалар доирасини кенгайтирадилар ҳамда бизнес ҳамкорлар топиб, янги бизнес лойиҳаларини яратишади», - дейилади мақолада.
Айтилишича, ACP Game 2013 йилда Москвада лойиҳани бошлаган Юлиана Константинова томонидан ташкил этилган. Ҳозир у Россия, Қозоғистон, Арманистонда фаол ривожланмоқда.
«Бу интеллектуал ўйин аллақачон бизнеснинг турли соҳаларидаги раҳбарлар ва йирик компаниялар топ-менежментининг бўш вақтни ўтказишнинг севимли турига айланди. Лойиҳа компаниялар ичидаги семинарлар, тренинглар, тимбилдингларга идеал муқобил вариант бўлди. Ўйин - нафақат шахсан танишиш, балки умумий мақсадга эришиш учун бир жамоа бўлиб қандай ишлаш кераклигини ўрганишда ажойиб имкониятдир», - дейилган мақолада.
Нашр маълумотларига кўра, ўйинни ташкил этиш қоидалари қатъий тартибга солинган. Бунда бир одамнинг ҳам у қоидаларни четлаб ўтиши бизнес-ҳамжамиятнинг юзлаб интеллектуаллари ёқтириб қолган ўйин даражасининг йўқолишига олиб келади.
«Ўйини оммавий эмас, аудитория аниқ танланади, қатнашчилар мақоми ва уларнинг машҳурлик даражаси эътиборга олинади», - дея таъкидланади мақолада.
Саволлар ҳар доим турлича, барча соҳаларни қамраб олади, биттаси Ўзбекистон тарихи билан боғлиқ бўлиши шарт (гап ACP Game’ни Ўзбекистонда ўтказиш ҳақида кетмоқда). Сардор бошчилигидаги олти киши бир дақиқа давомида бошловчи томонидан берилган саволга жавоб топиши керак. Ҳар бир тўғри жавоб учун жамоалар 1 балл олади. Ўйин натижасига кўра баллар тўпланиб, ғолиб жамоа аниқланади.















