Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нурмагомедов Макгрегорни «пачақлаб ташлаш»га ваъда берди
Аралаш йўналиш (MMA) бўйича россиялик жангчи Ҳабиб Нурмагомедов Мутлақ жангчилар чемпионати (UFC) мусобақаси олдидан ташкил этилган анъанавий матбуот анжуманида ирландиялик Конор Макгрегор билан кутилаётган жанг ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Мен уни пачақлаб ташлайман. Унинг курашиш услуби умуман фойда бермайди, у ҳеч қандай стандартлар талабига ҳам тўғри келмайди. Мен хотиржам чиқиб, унинг юзини синдириб ташлайман. Шундан сўнг у яна боксга қайтиши мумкин бўлади», - деди россиялик.
Шунингдек, Ҳабиб Нурмагомедов жанг ўтказиш эвазига олинадиган пуллар ҳақида ҳам гапириб ўтди.
«Ҳаммаси оддий. Сен пул учун, мен эса мерос учун, ўзимдан кейин нимадир қолиши учун жанг қилмоқдаман», - деган Нурмагомедов Макгрегорга қарата.
Нурмагомедов ва Макгрегор ўртасидаги жанг 6 октябрь куни Лас-Вегасда бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Конор Макгрегор Нурмагомедов «майда каламуш» экани, уни бир раундда синдириши ҳақида маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:07 / 22.03.2025
Конор Макгрегор Ирландия президенти бўлиш истагини билдирди
18:13 / 12.01.2025
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
00:41 / 23.11.2024
Конор Макгрегор жинсий тажовуз қилганликда айбдор деб топилди. У энди 250 минг евро жарима тўлайди
18:33 / 15.08.2024