Очилиш маросимида меҳмонларга таълим муассасаси инфратузилмаси, замонавий синфхоналари ва ўқувчилар учун яратилган шароитлар намойиш этилди. Шунингдек, миллий ўқув дастури билан бир қаторда халқаро ёндашувлардан фойдаланиш, ўқувчиларнинг академик билими, замонавий касбий ва ҳаётий кўникмаларини ривожлантиришга эътибор қаратилиши маълум қилинди.
Ahmad International School Tashkent (AIST)да ўқув тизими миллий дастур ҳамда халқаро таълим ёндашувлари асосида ташкил этилган. Ўқувчилар математика, физика, кимё, биология каби анъанавий фанлардан ташқари робототехника, сунъий интеллект, IT ва STEAM йўналишларини ҳам ўрганиши мумкин.

Мактабда айрим табиий фанлар, жумладан, кимё, биология, физика ҳамда математикани инглиз тилида ўқитишга кучлироқ урғу берилган. Бундан ташқари, юқори синф ўқувчиларини халқаро имтиҳонларга тайёрлаш, хусусан, IELTS ва SAT натижаларига эришиш ҳамда университетга кириш жараёнида зарур бўладиган портфолио шакллантириш йўналишларини йўлга қўйиш ҳам кўзда тутилган.
Муассаса маъмурияти таълим жараёнига халқаро сертификатларга эга мутахассислар жалб қилганини таъкидламоқда. Улар орасида Канададан келган, математика фанини SAT, IB ва Cambridge тизимлари асосида ўқитиш тажрибасига эга педагоглар ҳам бор.

AIST School 15 минг квадрат метр ҳудудда жойлашган бўлиб, 900 нафар ўқувчига мўлжалланган. Таълим муассасасида ўқув хоналари билан бир қаторда спорт зали ва футбол майдонлари ҳам мавжуд. Мактаб ҳудудида хавфсизлик тизими сутка давомида 24/7 режимида ишлаши кўзда тутилган.
Таълим олиш нархи ойига 4,8 млн сўм этиб белгиланган. Шартнома тузилганидан кейин ушбу тўлов миқдори икки йил давомида ўзгармаслиги маълум қилинди.
Ҳозирда мактабга 1–9-синфлар учун қабул очиқ. Қабул жараёни декабр ойигача давом этиши режалаштирилган.
📍Манзил: Ҳасанбой Гузари маҳалла фуқаролар йиғини, Юқори Ҳасанбой кўчаси, 37Б
Телефон: 📞+998 55 000 55 00










