Одамларни транспорт воситасида ташиш баъзи ҳолатларда тақиқланади. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали ёзмоқда.
Хусусан, бу қуйидаги ҳолларда тақиқланади:
автомобилнинг кабинасидан ташқарида (бортли юк ёки фургон-юкхонали автомобилларда одам ташишдан ташқари);
тракторлар ва бошқа ўзиюрар машиналар, юк ташиладиган тиркамалар, тиркама-уйча, юк мотоцикллари юкхонасида;
мотоциклларнинг конструкциясида кўзда тутилган жойларидан ташқарида;
12 ёшга тўлмаган болаларни мотоциклнинг орқа ўриндиғида, шунингдек енгил автомобилга болаларни ушлаб турувчи махсус қурилма ўрнатилмаган бўлса, унинг олдинги ўриндиғида;
12 ёшга тўлмаган болаларни ҳисобга олмаганда, одам сони транспорт воситасининг техник тавсифномасида кўзда тутилган миқдордан ортиқ бўлганда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ҳайдовчилик гувоҳномасини алмаштиришга қанча вақт кетиши маълум қилинганди.











