Вьетнам президенти вафот этди
Вьетнам президенти Чан Дай Куанг 61 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда Reuters Вьетнам ОАВга таянган ҳолда.
Президент касалхонада 21 сентябрь куни эрталаб вафот этган. Таъкидланишича, у узоқ вақт давомида жиддий касалликдан азият чекиб келган.
Президент Ханой шаҳридаги ҳарбий госпиталда 21 сентябрь куни эрталаб вафот этган. Таъкидланишича, уни даволаш билан маҳаллий ва хорижий мутахассислар шуғулланган.
Чан Дай Куанг 2016 йилда президентлик лавозимини эгаллади. Бундан олдин у жамоат хавфсизлиги вазири бўлиб ишлаган. Унинг раҳбарлиги остидаги маҳкама разведка маълумотларини йиғиш ва Вьетнам Коммунистик партиясини ички ҳамда ташқи таҳдидлардан огоҳлантириш билан шуғулланган.
Агентликнинг қайд этишича, Вьетнамда биринчи даражали етакчи йўқ - мамлакатни расман президент, бош вазир ва Коммунистик партия раҳбари бошқаради. Мутахассисларнинг фикрича, президентлик лавозими вакиллик характерига эга.
Чан Дай Куанг 1956 йилнинг 12 октябрь куни Ниньбинь провинцияси, Ким Сон округи, Куанг Тиен коммунасида туғилган. Вьетнамнинг ўнинчи президенти бўлган, юридик фанлар соҳасидаги доктор, профессор.
Мавзуга оид
09:34 / 05.08.2024
Виетнам президенти То Лам Компартия Марказий қўмитаси бош котиби этиб сайланди
11:54 / 26.08.2023
АҚШнинг «манглайидаги қора доғ» – америкаликлар Вьетнамдаги қишлоқ аҳолисини нега қатлиом қилганди?
18:30 / 23.05.2023
«Генерал асирни ўлдирди, мен фотоаппаратим билан генерални ўлдирдим» – Вьетнам урушининг шафқатсизликлари тасвирланган сурат тарихи
11:11 / 23.03.2023