Жаҳон | 18:46 / 22.09.2018
28802
1 дақиқада ўқилади
"Ҳақиқий нинза": ёнут тўққизинчи қаватдан ўзини ерга ташлаб тирик қолди
Нью-Жерсида баланд бинонинг девори бўйлаб тўққизинчи қаватгача кўтарилган ва ўзини ерга ташлаб тирик қолган ёнут маҳаллий аҳоли ва сайёҳларнинг эътиборини тортди. Жониворнинг хавфли сакраши воқеа гувоҳлари томонидан видеога олинди ва ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.
Fox29 телеканалининг маълум қилишича, ёнут бино девори бўйлаб юқорига кўтарила бошлаганидан сўнг атрофда одамлар йиғила бошлаган ва уни қутқариш йўлларини излашган.
Лавҳада ёнутнинг баландликдан қулаши акс этган: у ўзи сакрашга қарор қилганми ёки деворда ортиқ қапишиб тура олмаганми номаълум.
Жонивор ерга тушганидан сўнг ҳеч нарса бўлмагандек югуриб кетган.