Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижонда МИБ ходимига пора таклиф қилган шахс ушланди
Департаментнинг Андижон вилоят бошқармаси ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда фуқаро Н.М. Мажбурий ижро бюроси Андижон вилоят бошқармаси тезкор шўъбаси катта инспектори И.Машраповга ЯТТ Ш.У.га тегишли бўлган, музқаймоқ сақловчи корхонага ўрнатилган электр ҳисоблагични Тошкент шаҳрида жойлашган «ASIA ENERGOMERA» МЧЖга лаборатория текширувига юбормаслик ҳамда ҳисоблагичга таъсир кўрсатганлик ҳолати бўйича хулоса олмаслик эвазига 300 АҚШ доллари пора берган вақтида ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Н.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 211 моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
10:20
Андижонда давлат захирасидаги ерни 160 минг долларга сотмоқчи бўлган фуқаро ушланди
08:19 / 02.07.2026
Жиззах ва Самарқандда адвокатлар ушланди
10:00 / 01.07.2026
Андижонда дўпписи ичига 35 минг доллар яширган йўловчи ушланди
09:00 / 01.07.2026