15 сентябр куни соат 06:55 да Қирғизистон Республикаси ҳудудида зилзила қайд этилди.

Зилзила магнитудаси 3,2 ни, чуқурлиги 6 километрни ташкил қилди. Эпицентр Қирғизистоннинг Ўш ҳудудида, Тошкентдан 334 километр жануби-шарқда жойлашган.

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида ҳам сезилди. Хонободда зилзила кучи 2-3 баллни ташкил этган бўлиб, эпицентргача масофа 14 километр бўлган.

Қўрғонтепада эса зилзила 2 балл куч билан сезилган. Бу ҳудуддан эпицентргача масофа 24 километрни ташкил этган.

Зилзила эпицентри координаталари 40,81 даража шимолий кенглик ва 73,15 даража шарқий узунликда қайд этилган.