Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Божхона ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда «Хавфсиз ва соғлом юрт» тезкор-профилактик тадбирлари доирасида Марҳамат туманида тезкор тадбир ўтказди.
Тадбир давомида 1993 йилда туғилган маҳаллий фуқаронинг ноқонуний ҳаракатига чек қўйилди.
Маълум қилинишича, муқаддам наркокурерлар томонидан дала майдонидаги хуфия жойга 1 кг 986 грамм «гашиш» моддаси қолдириб кетилган. Мазкур фуқаро гиёҳвандлик моддасини ўз қариндоши орқали қабул қилиб олаётган вақтда ушланган.
Тезкор тадбир давомида 1 кг 986 грамм «гашиш» ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.









