ДХХ Чегара қўшинлари ва Андижон вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир доирасида Булоқбоши тумани ҳудудида ҳаракатланаётган «Нексия» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида кўздан кечирилганда, унда йўловчи сифатида кетаётган икки нафар шахснинг ёнида 470 грамм гашиш моддаси борлиги аниқланди.

Терговга қадар текширув давомида ушбу тақиқланган модда қўшни давлатдан контрабанда қилинганлиги маълум бўлди.

Бошқа ҳолатда эса ДХХ Чегара қўшинлари ва Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Фарғона туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилиб, ушбу манзилдан қуритилган ҳолатда сақланаётган 482 грамм кўкнори гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳар икки ҳолат юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.