Божхоначига пора бераётган шахс ушланди
Тошкент вилояти “Ғишткўприк” чегара постида божхона ходимига пора беришга уринган шахс қўлга олинди. Хизмат вазифасини бажариш жараёнида божхона ходими қўшни давлатдан кириб келаётган фуқаро Ш.Қ. ва унга тегишли юкларни белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказаётганида ушбу шахснинг божхона қоидаларига риоя қилмаётганлигини аниқлади. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси Ахборот хизмати хабар берди.
Гап шундаки, фуқаро Ш.Қ. ўзи билан 7 дона чангютгични олиб киришга уринаётган бўлган. Шу мақсад йўлида у божхона ходимини ўзи томон оғдиришга уриниб, мазкур товарларни божхона расмийлаштирувидан ўтказмасдан Ўзбекистон ҳудудига олиб ўтиш эвазига пора таклиф қилган. Ваҳоланки, меъёрий ҳужжатларга кўра, бир шахс бир ойда биттадан ортиқ чангютгич олиб кириши мумкин эмас.
Аммо, Ш.Қ.нинг режаси наф бермади. Божхона ходими бу ўз раҳбарларини воқеадан хабардор этади. Тезкор тадбир давомида фуқаро Ш.Қ. хизмат вазифасини бажараётган божхона ходими Ш.М.га «Ғишткўприк» чегара божхона пости ҳудудида 100 АҚШ доллари бераётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан ушбу фуқарога нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди ва ҳозирда тергов ҳаракатларини ташкиллаштириш учун прокуратурага юборилди.
Мавзуга оид
17:56 / 06.11.2024
Тезкор қидирув тадбирлари тизимининг техник воситалари бождан озод қилинди
12:37 / 05.11.2024
Сирдарёда буви ва невара қарийб 7 кг тилла тақинчоқни чегарадан яширинча олиб киришга уринди
15:30 / 23.10.2024
9 ойда божхонада қанча қурол ва ўқ-дори ушлаб қолингани айтилди
18:08 / 01.10.2024