Жаҳон | 10:10 / 25.09.2018
2484
1 дақиқада ўқилади

БМТ Жанубий Корея президентини қўллаб-қувватлади

Фото: Yonhap

БМТ бош котиби Антониу Гутерреш Жанубий Корея етакчиси Мун Чже Инга ташкилот Корея ярим оролининг ядросизланиши масаласида Жанубий Кореяни қўллаб-қувватлаш ниятида эканини билдирди. Бу ҳақда БМТ матбуот офиси хабар тарқатган.

«Бош котиб [Гутерреш] президент Мун [Чже Инга] БМТ унинг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаши ҳақида билдирди», - дейилади ташкилот матбуот хизмати хабарида.

Шунингдек, таъкидланишича, бош котиб Мун Чже Ин Корея ярим оролининг ядросизланиши бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларни «юқори баҳолади» ҳамда уни ушбу жараёнда иштирок этаётгани учун мақтади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Инни мақтагани хабар берилганди. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид