Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳиндистон компанияси Ўзбекистонда қуёш электр станциясини қурмоқчи
Фото: Pinterest
Ҳиндистоннинг Shapoorji Pallonji компанияси Ўзбекистонда қуёш электр станциясини қуриш масаласини ўрганмоқда.
O‘zbekiston 24 телеканалининг «Таҳлилнома» кўрсатувида хабар қилинишича, компания учун Ўзбекистонда қуввати 50 дан 100 МВт.гача бўлган қуёш электр станцияларини қуриш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш қизиқдир.
Ҳозирда ҳинд компанияси қуёш электр станцияси жойлашадиган эҳтимолий жойларни, ушбу соҳада тақдим этилаётган солиқ ва божхона имтиёзларини, электр энергиясини сотиш бўйича шартнома муддатини, жалб қилинадиган молиявий воситаларга нисбатан давлат ёки суверен кафолатлар бериш шартларини ўрганиб чиқмоқда.
Самарқанд, Бухоро ва Қашқадарё вилоятларида қуёш электр станцияси қурилиши учун потенциал ҳудудлар мавжуд.
Мавзуга оид
19:15 / 01.05.2026
МУМБАЙ. Харобадаги миллиардлар | SUBYEKTIV
08:35 / 27.04.2026
Амбаниларнинг 200 млрд долларлик бизнес империяси. Ҳаммаси қандай бошланганди?
20:13 / 25.04.2026
Ҳиндистонда сайёҳларга «сафари» пайтида телефондан фойдаланиш тақиқланди
10:35 / 24.04.2026