Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тўй туризми, экстремал туризм, агротуризм - янги туристик маҳсулотлар
Ўзбекистонда қатор янги туристик маҳсулотлар яратилмоқда. KUN.UZ мухбирининг Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Бахтиёр Умаров берган маълумотларга асосланиб, хабар беришича, бу - тўй туризми, от спорти туризми, экстремал туризм, агротуризм ва бошқалар.
"Сайёҳларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистонда туризмнинг янги турлари жорий қилинмоқда. 15 декабрда очилиши режалаштирилган "Amirsoy" тоғ-чанғи курорти ҳам шулар жумласидандир, у қишки мавсумда Ўзбекистонга туристларни жалб қилади, - дейди Қўмита раиси. - Шунингдек, айни дамда тўй туризми бўйича қатор тадбирлар ўтказиш режалаштирилмоқда, аввал бунақаси бўлмаган".
Бахтиёр Умаровнинг сўзларига кўра, Ўзбекистон делегациясининг Ҳиндистонга ташрифи доирасида мамлакатимизда ҳиндистонлик ишбилармонлар томонидан меҳмонхоналар қурилиши ва уларнинг ўзи тўй маросимларини ўтказиш учун бу ерга меҳмонларни жалб қилишига келишилган.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда от спорти туризми, экстремал туризм, агротуризмни ривожлантириш бўйича ҳам қатор ишлар олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
11:22 / 20.03.2026
Чет эл саёҳатига чиқаётган ўзбекистонликлар сони ўсиши секинлашди
19:42 / 18.03.2026
“Ўзбекистонда очиқ туризм мавсуми” эълон қилинади
12:24 / 17.03.2026
“Умра плюс” дастури учун малай ва индонез тилларини биладиган гидлар тайёрланади
08:51 / 17.03.2026