Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида Ўзбекистонга туристик мақсадларда келган чет эл фуқаролари сони 9 млн 102,7 минг нафарни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 млн нафарга ёки 21,1 фоизга ошган.
Ўзбекистонга энг кўп турист Қирғизистон Республикасидан келган — 2 млн 524,4 минг нафар. Кейинги ўринларни Қозоғистон — 2 млн 171,6 минг ва Тожикистон — 2 млн 25,4 минг нафар билан эгаллаган.
Россиядан саккиз ойда 867,8 минг нафар, Афғонистондан 329,6 минг нафар, Хитойдан эса 318,5 минг нафар турист Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Шунингдек, Туркманистондан 224,8 минг, Туркиядан 130,2 минг, Ҳиндистондан 39,5 минг ва Германиядан 32,2 минг нафар чет эл фуқароси туристик мақсадларда келган.














