Шавкат Мирзиёев Душанбеда. Президентни Эмомали Раҳмон шахсан кутиб олди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев президент Эмомали Раҳмоннинг таклифига биноан 27 сентябрь куни Тожикистонга ташриф буюрди.
Президент матбуот хизмати хабар беришича, Душанбе халқаро аэропортида давлат раҳбарини Тожикистон Республикаси президенти кутиб олди.
Ташриф доирасида бугун Душанбе ва Турсунзода шаҳарларида қатор икки томонлама тадбирлар ўтказилади.
Президентлар Душанбеда Алишер Навоий ва Абдураҳмон Жомий шарафига ўрнатилган ҳайкал очилишида иштирок этишлари кўзда тутилган.
Турсунзодада эса Тожикистон алюминий заводи ҳамда маҳаллий узумзорлар билан танишиш режалаштирилган.
Шавкат Мирзиёев 28 сентябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
Мавзуга оид
06:15 / 20.08.2023
Шавкат Мирзиёев Будапештда Виктор Орбан билан учрашув ўтказди
20:36 / 18.08.2023
Президент тадбиркорлар учун қандай енгилликларни эълон қилди?
14:23 / 18.08.2023
«Кудбиев деган каттакон, сенга баҳо бу» — Шавкат Мирзиёев қарсак чалган тадбиркорлар солиқчилардан норозилиги ҳақида
22:34 / 28.05.2021