Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги пахта теримига мажбурий жалб қилиш ҳолатлари бўйича расмий маълумот тақдим этди.

Вазирликнинг «ишонч тармоғи»га мурожаатлар

2018 йил 10 сентябрдан 27 сентябрь кунигача Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг ишонч тармоқларига пахта теримига мажбурий жалб этиш ҳолати юзасидан жами 410та мурожаат келиб тушган. Шундан 228таси Давлат меҳнат инспекцияси инспекторлари томонидан кўриб чиқилган, 26тасида қонунбузарлик ҳолати тасдиқланган, 202та мурожаатда эса пахта теримига мажбурий жалб қилиш ҳолати тасдиқланмаган. 

Жойларда ҳолатни ўрганиш пайтида мурожаатчилар турли сабаблар таъсирида ўз шикоятларини қайтариб олаётгани кузатилмоқда. Пахта теримига мажбурий жалб қилиш бўйича тасдиқланмаган ҳолатлар юзасидан қайта текширув ишлари ўтказилмоқда.

2018 йил 27 сентябрь ҳолатига кўра ҳудудлар бўйича мурожаатлар йиғма жадвали:  

Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) вакилларига мурожаатлар маълумот базасига кириш ҳуқуқи тақдим этилди. 

Ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамага сабаб бўлган Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Ёшлар иттифоқи фаоли Н.Мирзақобуловнинг туманда жойлашган 53та мактабдаги ёшлар ташкилоти фаолларини пахта теримига мажбурлаш ҳолати Андижон вилояти прокуратураси ва Давлат меҳнат инспекциясининг биргаликда олиб борган текширув-тергов ишлари билан  якунланди. Н.Мирзақобулов мажбурлаш ҳолати бўйича маъмурий жавобгарликка ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддасига мувофиқ жаримага тортилган. 

10 сентябрдан буён 26та ҳолат бўйича мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилди.

Қонунбузарлик содир этгани учун Давлат меҳнат инспекцияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси бўйича қуйидаги шахсларга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 1 баробаридан 3 баробари миқдорида жарима пулини ундириш тўғрисида қарор чиқарилди:

- Фарғона вилояти Қўштепа тумани ҳокими Илёс Новиков,

- Фарғона вилояти Олтиариқ тумани Хотин-қизлар ишлари бўйича ҳоким ўринбосари Салимова Ш.,

- Қашқадарё вилояти Нишон тумани қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ҳоким ўринбосари Нормўминов У.,