Жаҳон | 08:32 / 29.09.2018
7324
1 дақиқада ўқилади

Россия ТИВ: АҚШ Эрон билан битимни «кўмиб ташлашга» уринмоқда

Фото: ИЗВЕСТИЯ/Алексей Майшев

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарованинг маълум қилишича, АҚШ бошчилигидаги айрим давлатлар Эрон билан ядровий битимни «кўмиб ташлашга» ҳаракат қилишмоқда. Бу ҳақда RT хабар берди.

Унинг сўзларига кўра, Эрон БМТ Бош ассамблеясидаги энг асосий мавзу саналади.

Шунингдек, унинг қўшимча қилишича, Ғарбда Теҳронни «дунёдаги асосий ёвузлик» деб аташади.

Захарованинг таъкидлашича, АҚШ бошчилигидаги бир неча давлат Эрон ядровий битимини «кўмиб ташлашга» ҳаракат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон АҚШ санкцияларига қарши чиқишда давом этишини маълум қилганди.

Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммад Жавод Зарифнинг маълум қилишича, мамлакат АҚШ санкцияларига қарши чиқишда давом этади. 

Мавзуга оид