Жаҳон | 15:26 / 01.10.2018
6550
2 дақиқада ўқилади

Эрон АҚШ санкцияларига қарши туриш механизмини ишлаб чиқяпти

Фото: REUTERS

Эрон ташқи ишлар вазири ўринбосари Аббос Аракчи АҚШ томонидан мамлакатга нисбатан жорий этилган санкцияларни четлаб ўтишга имкон берадиган механизм устидаги иш ҳақида гапирди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

Унинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда Европада махсус мақсадлар учун механизм (Special purpose vehicle, SPV) ишлаб чиқилмоқда, у бизнесни юритиш ва Эрон томони билан ҳисоб-китобларни амалга ошириш имконини беради. Шу билан бирга, ундан нафақат Европа давлатлари, балки Эроннинг бошқа ҳамкорлари ҳам фойдаланиши мумкин.

«Биз АҚШ санкцияларининг иккинчи тўлқини жорий қилинишидан олдин бу механизм ишлаб чиқилиши ҳамда ишлай бошлашига умид қилмоқдамиз», - деди Аракчи.

Унинг қўшимча қилишича, шунингдек, гап Америка томонининг чекловларини четлаб ўтган ҳолда нефть савдосига имкон берадиган икки томонлама механизмларни яратиш ҳақида ҳам кетмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия ТИВ: АҚШ Эрон билан битимни «кўмиб ташлашга» уринаётгани хабар берилганди

 

Мавзуга оид