15:08 / 02.10.2018
18374

Бизнес учун энг қиммат шаҳарлар маълум қилинди

Фото: Shutterstock

2018 йилнинг кузига келиб, Гонконг дунёда компаниялар учун ходимларни жойлаштириш бўйича энг қиммат шаҳарга айланди. Бундан Savills компаниясининг материаллари дарак бермоқда.

Таҳлилчиларнинг маълумотига кўра, Хитой ишбилармонлар марказида бир ходим учун уй-жой ва офис хонасини ижарага олишнинг ўртача қиймати йилига 112,4 минг долларга етди. Рейтингда иккинчи ўринни Нью-Йорк эгаллади, бу ерда юқоридаги кўрсаткич 108.2 минг АҚШ долларига тенг, учинчи - Лондон (96 минг доллар). 

Шунингдек, бизнес учун энг қиммат мегаполислар ўнталигига Токио, Амстердам, Сан-Франциско, Дубай, Дублин, Париж ва Пекин ҳам киритилди.

Умуман олганда, сўнгги 12 ой мобайнида жаҳоннинг тўққизта йирик бизнес марказида ишчилар учун харажатлар қиймати камайди, 24тасида ошди. Энг катта ўсиш Хитойнинг Тяньцзинида (+15 фоиз), энг катта пасайиши - Рио-де-Жанейро (9,5 фоиз).

 

Top