Жаҳон | 10:25 / 04.10.2018
37101
2 дақиқада ўқилади

Ақтўбе фожиаси. Ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг яқинлари 2,4 млрд тенге товон пули талаб қилишмоқда

Фото: Қозоғистон ФВВ

Ақтўбеда ёниб кетган автобусда ўз ўғиллари ва набираларини йўқотган Ўзбекистон фуқаролари ҳар бир ҳалок бўлгани қариндоши учун 150 миллион тенге талаб қилмоқда. Судланувчиларга нисбатан бундай даъволар 16 нафар жабрланувчи томонидан берилди, деб хабар қилмоқда Kazakhstan Today.

Умумий миқдорда бу жуда катта пулни ташкил этди - 2 миллиард 400 миллион тенге. Ўзбекистон томонининг билдиришича, барча олти гумондор 52 нафар йўловчининг ўлимида айбдор - бу уч нафар омон қолган ҳайдовчи, автопарк директори ва механиги, шунингдек, машъум автобуснинг қочиб кетган эгаси. 

Бундан ташқари, жабрланганлар иш бўйича судланувчилар учун энг оғир жазони талаб қилишмоқда. Адвокатларнинг сўзларига кўра, яқин кунларда яна 22 нафар киши судланувчиларга ўз даъволари билан чиқадилар. Бироқ, улар моддий қийинчиликлар туфайли суд жараёнида иштирок этишдан бош тортишди.

Суд мажлисида Ўзбекистон фуқаролари онлайн режимда иштирок этмоқда. Жавоб берувчилар айбсиз эканликларини таъкидлашда давом этишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиноий ишлар бўйича туманлараро ихтисослаштирилган судда Ақтўбе областидаги йўлда фожиали ҳалок бўлган 52 нафар Ўзбекистон фуқароси бўйича иш юзасидан жараён бошланганди

Ўзбекистонликларнинг яқинлари судланувчилар учун энг оғир жазони талаб қилишмоқда. Нашр маълумотларига кўра, ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг ота-оналаридан икки нафари қайғуга бардош бера олмай вафот этган. 

Мавзуга оид