Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри йўловчиларидан келиб тушган мурожаатлар инобатга олиниб, Дилсарой кўчасини жамоат транспорти билан таъминлаш ҳамда аҳолига қулайлик яратиш мақсадида 19 октябрдан бошлаб 100-сонли автобус йўналишининг ҳаракат йўли ўзгартирилмоқда.

Ушбу йўналишдаги автобуслар Дархон, Янги Олмазор, Дилсарой, Сағбон кўчалари орқали ҳаракатланади.
Шунингдек, Катта Дархон кўчасида жойлашган "Экскаватор заводи" бекатининг автобусларни сиғдириш имконияти чекланганлиги инобатга олинган ҳамда йўловчи ташиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 19 октябрдан бошлаб 58-сонли автобус йўналишининг ҳаракати "Дархон майдони" бекатигача қисқартирилмоқда.















