Ўзбекистон | 00:10 / 04.10.2018
68329
1 дақиқада ўқилади
Комил Алламжонов Президент матбуот котиби лавозимидан озод этилди
Комил Алламжонов Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси президенти матбуот котиби лавозимидан озод этилган. Бу маълумотни «Kun.uz»нинг бир неча манбалари тасдиқлади.
Алламжонов 2017 йилнинг декабрида президент матбуот котиби ва президент девони раҳбари ўринбосари лавозимларини эгаллаганди.
2018 йилнинг 27 августида эса президент Шавкат Мирзиёевнинг «Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбар ходимларини лавозимга тайинлаш тўғрисида»ги фармони билан Президент Администрацияси раҳбари ўринбосари – Президент матбуот котибига айланганди.
Ҳозирча Алламжоновнинг ишдан олиниши сабаблари ва кейинги фаолияти ҳақида маълумотлар йўқ.
Мавзуга оид
11:41 / 11.11.2024
Рамзан Қодиров Алламжоновга уюштирилган суиқасд юзасидан муносабат билдирди
23:45 / 08.11.2024
“Агар журналист ҳақ бўлса, биз уни тан олишимиз керак” – президент
16:18 / 28.10.2024
Комил Алламжонов автомобилига ўқ узишда гумонланиб яна уч киши ушланди
23:51 / 27.10.2024