16:30 / 07.10.2018
98922

Конор Макгрегор реванш олишни истамоқда

UFC’нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор россиялик Хабиб Нурмагомедовдан реванш олиш истаги ҳақида гапирди.

«Жанг яхши бўлди. Аммо мен уни шарманда қилмоқчи эдим. Энди реванш жанг истайман», — дея ёзган Макгрегор ўз твиттерида.

Хабиб Нурмагомедов жангнинг тўртинчи раундида Макгрегорга қарши бўғиш услубини қўллаб, ғалабага эришди.

Жанг якунида доғистонлик октагондан сакраб чиқди ва ирландиялик рақибининг мураббийи Диллон Дэннисга ташланди. Худди шу вақтда унинг жамоаси аъзолари октагон ичига кириб Макгрегорнинг ўзига ҳужум қилишди. Жанжал полициячилар аралашуви билан тўхтатилди.

Ҳозирда Невада штати спорт комиссияси ушбу ҳолат бўйича текширув олиб бормоқда.

Охирги хабарларга кўра, қоидаларни бузгани учун Хабиб Нурмагомедов дисквалификация қилиниши ва чемпионликдан маҳрум қилиниши мумкин. Шунингдек, унга жанг учун тўланиши керак бўлган гонорар текширув якунлангунича музлатиб қўйилган.

Мавзу
Нурмагомедов ва Макгрегор можароси
Хабиб Нурмагомедов ҳимоя жангида Конор Макгрегорни бўғиш усули билан мағлуб этди. Аммо жанг тугаши билан октагон ташқарисида ва октагон ичида жанжал юзага келди.
Барчаси
Top