UFC чемпиони Ҳабиб Нурмагомедовнинг "Инстаграм"даги обуначилари сони кескин ошиб кетди. Ирландиялик Конор Макгрегор устидан қозонган ғалабасидан сўнг унинг обуначилари сони 10,1 миллионга етди. Бундан олдин бу рақам 6,8 миллион кишини ташкил этаётганди.
Жангдан кейин Ҳабиб аккаунтига жойлаган отаси билан тоғда тушган сурати эса 3,7 миллиондан ортиқ лайк тўплаган.














