Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Адлия вазирлиги аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар беради
Адлия вазирлиги фуқароларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш мақсадида “Ҳуқуқий билимлар куни” флешмобини ўтказади.
Флешмоб жорий йилнинг 11–12 октябрь кунлари соат 10.00 дан 16.00 га қадар бутун республика бўйлаб ўтказилади. Бунда вилоятлар ва туманлар марказларида ташкил этилган ҳуқуқий тарғибот нуқталарида қатор тарғибот тадбирлари режалаштирилган.
Шу кунлари аҳолига нотариуслар ва адвокатлар томонидан бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилади. Шунингдек, фуқароларни ҳуқуқий билимларга қизиқтириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга рағбатлантириш учун турли танловлар, викториналар, шу жумладан тестлар ташкил этилади. Ғолибларга эсдалик совғалари ҳамда Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган ҳуқуқий қўлланма тақдим этилади.
Тадбир Тошкент шаҳрида М.Улуғбек туманидаги “Эко бозор” савдо мажмуасида, “Ғ.Ғулом” истироҳат боғида, “Анҳор Локомотив” паркида, Яккасарой туманидаги “Next” савдо мажмуасида, “Олой” бозорида, “Мега планет” савдо мажмуасининг олд майдонида ўтказилади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда тадбир ўтказиладиган жойлар рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин.

Мавзуга оид
09:17 / 11.06.2026
Профессордан тарбиячигача: педагогик лавозимлар рўйхати белгиланди
08:39 / 04.06.2026
Инсофсиз суғурта агентларининг очиқ реестри юритилади
11:51 / 22.05.2026
ИИВ, Адлия ва Тоғ-кон вазирлиги — давлат бошқарувидаги энг илғор идоралар
15:51 / 12.05.2026