Ҳужжат билан кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин:

12-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилади:

“Болали оилаларга нафақа ва моддий ёрдам ариза берувчининг яшаш (доимий прописка ёки вақтинча (турган жойи бўйича) ҳисобга олинган) жойи бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи томонидан оила бошлиғи ёки бошқа муомалага лаёқатли оила аъзосининг ёзма аризаси асосида, бола парвариши бўйича нафақа эса – боланинг онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг аризаси асосида тайинланади”.

13-бандда:

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилади:

“Вақтинча (турган жойи бўйича) ҳисобга олинган жойдан ариза билан мурожаат қилганда, доимий пропискадан ўтган жойи бўйича нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланмаганлиги ҳақида маълумотнома”.

бешинчи-олтинчи хатбошилар тегишли равишда олтинчи еттинчи хатбошилар деб ҳисобланади.

50-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилади:

“Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, шунингдек унинг жойлардаги органлари томонидан болали оилаларга нафақалар, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдам тайинланган ва тўланган фуқаролар ҳақида маълумотлар электрон реестри юритилади”.