Жамият | 11:51 / 10.10.2018
6195
1 дақиқада ўқилади

“Ласетти” учун пулларни олиб, ҳужжатларни расмийлаштириб бермаган шахс ушланди

Фото: KUN.UZ

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

2018 йил 9 октябрь куни туман ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2017 йил 5 июль куни Мирзо Улуғбек туманида яшовчи А.Ғ. Дадил тор кўчасида яшовчи З.С.нинг уйи олдида унга авария ҳолатида бўлган “Ласетти” русумли автомашинасини 6000 АҚШ долларига сотиб юбориб, шу кунга қадар автомашинани нотариал тарзда З.С.нинг номига расмийлаштириб бермасдан, пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган. А.Ғ. қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид