Ўғриликни Аллоҳ Таоло ўз муқаддас китоби Қуръони Каримда қоралаган ва унинг улкан гуноҳ эканлигини айтган. Моида сурасининг 38 оятида «Ўғри эркак ва ўғри аёлнинг қилмишларига яраша жазо ва Аллоҳдан азоб сифатида қўлларини кесинглар! Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир», - дейилган.

Ўғрилик тубанликнинг бир кўриниши. У ҳар қайси замон ва маконда энг ёмон иллат сифатида изоҳланган. Бировнинг мулкига кўз олайтириш ва унга яширинча эга чиқиш - разилликдан бошқа нарса эмас. Меҳнат билан эришиб тановул қилган бир ушоқ нонингизнинг мазаси, ўғрилик қилиб еган дунёдаги энг тансиқ таомлардан яхшироқ. 

Имом Исмоил ал-Бухорий ўз асарида ўғрилик қилаётган шахс айнан шу вақтда имондан чиқади, мўмин бўлмайди деб айтганлар. Демак, мабодо шу жараёнда жони чиқиб кетса, Аллоҳ сақласин, имонсиз кетиш ҳеч гап эмас. Ўлим ва ҳаёт ораси эса бир қадам. Лекин шунга қарамай орамизда бировнинг ҳақидан қўрқмас кимсалар ҳам топилади. 

Кўпчиликка маълум, KUN.UZ таҳририяти томонидан қийналган инсонларга ёрдам бериш учун хайрия акциялари уюштириб келинади. Яхшилардан Яратганнинг ўзи рози бўлсин – улар муҳтож инсонлардан ёрдамини аяшмайди. Баъзи яхшиларимиз келиб атаганларини беморларимизнинг қўлларига тутқазади. Баъзилари эса ўз пластик карталаридан беморнинг картасига пул маблағларидан ўтказиб, уларнинг эҳтиёжини чиқаришади. 

Mover'да кўриш

YouTube'да кўриш

Facebook'да кўриш

Аммо орада шундай воқеалар ҳам бўлиб турадики, гувоҳи бўлган кимсанинг тили лол, ўзи беҳол бўлиб қолади. Чунки улар ана шундай беморларнинг айримларидан пул ўғирлашди. Ушбу хайрия акциялари «