Жамият | 11:58 / 10.10.2018
7939
1 дақиқада ўқилади

Олмаотада телефон ўғирлаган ўзбекистонлик мигрант 5 йилга қамалиши мумкин

Фото: Олмаота Ички ишлар департаменти

Олмаота шаҳри Ауэзов туманида йўл-патруль полициячилари уяли телефонни ўғирлаш билан боғлиқ ҳодисанинг олдини олишди.

Шаҳар Ички ишлар департаменти матбуот хизматининг хабар беришича, Яссавий ва Жандосов кўчалари чорраҳасида эркак киши - Ўзбекистон фуқароси iPhone уяли телефонини ўғирлаб кетган. Бироқ, унга жиноятни охиригача етказишига патруль полициячилари имкон беришмади, улар эркакни ашёвий далил билан қўлга олишди.

Таъкидланишича, гумонланувчи Қозоғистонга ишлаш учун келган бўлиб, у миграция қонунчилиги қоидаларини бузган.

Ҳозирги вақтда қўлга олинган шахснинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда. Ушбу ҳолат бўйича Қозоғистон ЖКнинг 188-моддаси 2-қисми билан судга қадар тергов бошланди. Ўзбекистон фуқароси 5 йилга қамалиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россияда 60 ёшли аёлни зўрлашда айбланган ўзбекистонлик мигрант 23 йилга қамалганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид