
Сoч тўкилиши қариш билан боғлиқ бўлган табиий жараён бўлишига қарамай, дунёга машҳур “Medical News Today” журнали маълумотларига кўра, айни даврда дунё бўйлаб 50 фоиз эркаклар бирон бир турдаги соч тўкилиши важидан азият чекмоқда. Албатта, айни даврда сиз ҳам ўз сочларингизнинг сийраклашиб қолганидан хавотирдадирсиз, лекин кўнглингизни хотиржам қилиш учун айтишимиз мумкинки, инсон ўз сочларининг 50 фоизидан кўпроғини йўқотмагунича, бошқалар назарида у инсон “кал” сифатида кўринмайди.
Ҳали ҳам вақт ва имкон бор!
TM Minox мутахассислари сизга соч тўкилишининг жуда оддий, лекин асосий ва муҳим сабабларини айтиб ўтадилар.

Стресс
Бирон ҳолатдан хавотирланиш ёки сиқилиш. Аксарият ҳолларда, ўрта ёшдаги инсонларда соч тўкилишига давомий уйқусизлик, депрессия ёки асабийлашиш сабаб бўлиши мумкин. Буларнинг ҳаммаси соч толаларининг ўсишини секинлашишига ёки умуман тўхташига олиб келади. Бунда соч фолликуллари бутунлай ўлгандан кейин, яъни сиқилишдан бир неча ҳафта ўтгандан кейин тўкилишни бошлайди. Шу сабабли, психик ва эмоционал ҳолатга алоҳида эътибор қаратиш, асабийлашишга сабаб бўладиган ҳар хил ҳолатлардан ва кайфиятга салбий таъсир кўрсатадиган омиллардан қочиш соч тўкилишининг олдини олиш учун жуда ҳам зарур ҳисобланади. Батафсил...

Нотўғри овқатланиш
Танамизда озиқ моддаларнинг етишмаслиги соч тўкилишининг яна бир асосий омилларидандир. Кўпгина ёшлар парҳез қилиш мақсадида ёки ошқозон муаммолари сабабидан гўшт маҳсулотларидан ўзларини тиядилар. Оқсиллар сочлар ҳаётийлигининг асосий манбаи ҳисоблангани боис гўшт ва гўштга муқобил озуқалар билан, аввало, доимий ўзимизни ва сочларимизни озиқлантириб туришимиз зарур. Умумий ҳолда, киши организми етарлича витаминларни қабул қилмаса, албатта, бунинг асорати тездагина соч, тирноқ, тиш кабиларда ўзини намоён этади.














