1. Бор-йўғи бошланг
Бошланган ишни якунлаш осонроқ. Миямиз якунланмаган жараёнлардан халос бўлишга ҳаракат қилади.

2. Кичик порциялар билан ишланг
Агар диққатингиз бир ерга жамланган бўлса, кам вақт ичида кўпроқ вазифани амалга ошириш мумкин.
3. Самарадорлик кўрсаткичи юқори бўлганида чалғиманг
Қувватингизни катта вазифаларни бажариш учун сарфланг.
4. Хархаша қилманг
Бирор нарсани бажариш қийин экани тўғрисидаги шикоятлар ўрнига иш билан шуғулланинг.
5. Мукаммаллик ҳақида унутинг
Вазифаларни ўз муддатида бажаринг. Агар мақсадингиз – мукаммаллик бўлса, вазифаларнинг катта қисми бажарилмай қолиб кетади.
6. Ҳар бир ярим соатда 20 дақиқалик танаффус қилинг
Самарадорлигингиз 16 фоизга ортади

7. Танаффус қилинг
10 соатлик ҳордиқдан кейин самарадорлик 8 фоизга ортади.
8. Энг яхши ходимларнинг умумий жиҳатлари бор
Улар 90 дақиқалик сессиялар билан кунига 4 соатдан ортиқ ишламайдилар.
9. Иш муҳитини ташкиллаштиринг
Табиий ёқимли ёруғлик сизни бахтли ва самаралироқ қилади.
10. Ухлаш вақтини ташкиллаштиринг
Кундуз куни 10-30 дақиқа ухлаб олиш тавсия этилади. Тетик бўлишингиз учун қанча керак бўлса, шунча ухланг.
11. Медитация қилинг
Таълим дунёқарашни кенгайтириш, медитация эса диққатни жамлаш ва хотирани машқ қилдириш учун зарур.


















